ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРГА БАFИШЛАНДИ

ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРГА БАFИШЛАНДИ

Aprel 10, 2019 0 By admin
54
Сўнгги йилларда мамлакатимизда
ҳудудларни комплекс ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш,

аҳолининг яшаш шароитларини

тубдан яхшилаш, турмуш

даражасида сезиларли ижобий

ўзгаришларга эришиш бўйича изчил

чора-тадбирлар амалга

оширилмоқда. Ушбу мақсадда

ҳудудларни секторларга бўлиб ишни

ташкил этиш тизимининг жорий

этилганлиги халқ билан манзилли

мулоқотнинг йўлга қўйилишига

имкон яратди.


Шу билан бирга, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда секторлар деб юритилади) фаолияти мониторинги бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан секторлар фаолиятида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда сектор аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришда сектор раҳбарларининг зарур ташкилий ва молиявий ваколатларга эга эмаслиги секторларнинг тўлиқ фаолият юритишида ҳамда муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда қийинчиликлар туғдирмоқда. Республика миқёсида секторлар ишини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги секторлар фаолияти бошқарувида тарқоқликни юзага келтирмоқда ҳамда ҳудудларда секторлар фаолиятига оид қонун ҳужжатлари нормаларининг турлича талқин қилинишига олиб келмоқда. Қолаверса, секторларда ўрганишлар натижалари умумлаштирилмаётганлиги, статистик ҳисоботларни юритиш амалиёти ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилмаганлиги амалга оширилган ишларни аниқ сарҳисоб қилишга ва муаммоларни тизимлаштиришга имконият бермаяпти.


Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш, секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 8 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ґудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Вилоят давлат солиқ бошқармасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдаги сектор йиғилиши ана шу қарор ижроси юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифаларга бағишданди. Унда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қиладиган секторлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи сектор котиби, IV сектор штабига бириктирилган сектор аъзолари – мутасадди ташкилот ва идора вакиллари иштирок этишди.  Йиғилишни вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, IV сектор раҳбари Р. Насимов бошқариб борди.


Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлашда бажарилиши зарур бўлган вазифалар, IV сектор фаолиятидаги мавжуд камчиликлар, келгусида ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган долзарб масалалар тўғрисида атрофлича сўз юритишди. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 07-Ф-сонли фармойишига мувофиқ ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича IV сектор штаб аъзоларига аҳоли хонадонларида бўлиш тартиб-қоидалари сектор аъзоларига тушунтириб ўтилди. Жумладан, сектор аъзолари хонадонларда ўрганиш давомида ўзларини таништиришлари, хонадон эгасига ташриф мақсадини тушунтиришлари, уларнинг розилигисиз уйга кирмасликлари, хушмуомала бўлиб, шахснинг шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари зарурлиги уқтириб ўтилди. Шунингдек, йиғилишда сектор аъзоларига кунлик амалга ошириладиган ишлар, сектор раҳбарига ҳисобот бериш жадвали ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. 


Йиғилишда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича бажариладиган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш тадбирларини тўлиқ якунлаш, уйма-уй юриш натижасида аниқланган жойида ҳал этилиши имконияти бўлмаган  муаммоларни туман (шаҳар), вилоят, Республика «йўл харитаси»га киритилиши бўйича тегишли чораларни кўриш зарурлиги белгиланди. Шунингдек, сектор штаби ишчи гуруҳи аъзолари фаолиятини назорат қилиб, сектор фаолиятида иштирок этмаган сектор аъзоларига таъсир чоралари кўриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси ва тегишли юқори турувчи мутасадди идора ва ташкилотларга кунлик ахборот киритиб бориладиган бўлди.





Ф.ЖАББОРОВ