МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ

МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ

Mart 31, 2019 0 By admin
23

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комлпекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори,  2019 йил 17 январда “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши юртимизда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар суратини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарлигидаги 4-сектор таркибидаги Шаҳрисабз шаҳрида жами 23 минг 342 та хонадон 32 минг 756 та оилалар мавжуд. Уларда 136 минг 584 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Уй-уй юриш натижасида 1 минг 34 та муаммолар аниқланган. 454 та муаммо жойида ҳал этилган.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарлигидаги 4-сектор раҳбари Равшанжон Насимов томонидан ўтказилган сайёр қабулда яна бир бор аҳоли ўзи қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

Бундан ташқари, сектор раҳбарлари томонидан жойларда аҳоли билан ўтказилаётган сайёр қабулларда ҳам турли муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Унда 43 нафардан ортиқ фуқароларнинг 63 муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

Шаҳрисабз шаҳар Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини раиси, аҳоли номидан мурожаат қилди. У маҳалла ҳудудидаги жами 40 дона ёғоч электр устунлари аллақачон яроқсиз аҳволга келиб қолгани, уларни алмаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилганини билдирди.

Сектор раҳбари томонидан ушбу муаммони ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

—Бу фурсатни жуда кўп кутгандик. Мана шу кун келиб, муаммомиз осонгина ҳал бўлди:-дейди Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Илҳом Бўриев.-Бундан жуда ҳарсандмиз.

—Кўпдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида эдим. Лекин маблағ масаласида озроқ қўлим калталик қилаётган эди дейди:-Шаҳрисабз шаҳар Кулоллик маҳалла фуқаролар йиғини Кундузак кўчасида яшовчи Замира Жамилова. Бугунги сайёр қабул давомида мурожаатим қаноатлантирилиб, иссиқхона қуриш учун кредит ажратишга ёрдам беришни таъкидлашди.

Шаҳрисабз шаҳри “Пиллакаш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳасан Шоймардонов мурожаатига кўра, у яшаб турган хонадон 2016 йилда кўп қаватли уйлар қурилиши ва йўлларни кенгайтирилиши натижасида бузилган. Унга 5 сотих ер ва қурилиш учун нақд пул берилган. Лекин, турмуш ўртоғининг касаллиги сабабли у пулларни унинг соғлиги учун сарфлаб юборди. Тақдир экан турмуш ўртоғи оламдан ўтди. У бугунги кунда фарзанди билан ижарада яшаб келмоқда.

    Ҳасан Шоймардонов уй қурилишида кўмак сўради. Ушбу масала Шаҳрисабз шаҳар ҳокими назоратига олинди.

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги, 4-секторда вилоят ташкилотларидан раҳбар ва масъул ходимларидан 33 нафар бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан  уйма-уй юриш натижасида турли муаммолар аниқланмоқда.   

Масалан, вилоятда 4-секторлар ҳудудида 166 та маҳалла мавжуд бўлиб, қайта ўрганишлар натижасида улардаги аҳоли хонадонлари сони 126 минг 386 тани, аҳоли сони эса 688 минг 261 нафарни ташкил этади.

Уйма-уй юриш натижасида жами 20723 та хонадонлар ўрганилиб, уларда 3044 та турли даражадаги муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 1403 таси тегишлилиги бўйича жойида ҳал этилди. Ҳал этилмаган турли мазмундаги муаммолар ижроси юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича манзилли ва муддатли хатлар юборилиб, ижроси назоратга олинган. Ҳал этилиши муаммоли масалалар туман, вилоят, Республика йўл хариталарига киритилишига тайёрланмоқда.

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак». Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Ф. ЖАББОРОВ,

 ВДСБ шўъба бошлиғи