2018 ЙИЛДА МИЛЛИАРДЕР УОРРЕН БАФФЕТНИНГ ХОЛДИНГИ 20,6 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ЗАРАР КЎРДИ

2018 ЙИЛДА МИЛЛИАРДЕР УОРРЕН БАФФЕТНИНГ ХОЛДИНГИ 20,6 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ЗАРАР КЎРДИ

Fevral 25, 2019 0 By admin
180

Миллиардер Уоррен Баффеттнинг Berkshire Hathaway холдинги зарари 2018 йилда 20,6 миллиард долларни ташкил қилган, дея хабар беради «ТАСС».

Ушбу маълумот Баффет томонидан акциядорларга йўлланган мактубида кўрсатилган.

Зарарларнинг сабаби сифатида «инвестицион холдинг компаниясида мавжуд бўлган сармоя тушумларининг камайишида» деб кўрсатилмоқда. Умуман олганда, Berkshire Hathaway’нинг оддий қимматли қоғозларга бўлган инвестициялари 2018 йилда 172,75 миллиард долларни ташкил этган, ундан аввалги йил ушбу кўрсаткич 170,54 миллиард доллар бўлган.

Тақдим этилган ҳисоботга кўра, Баффет узоқ муддат давомида Apple, Goldman Sachs Bank ва American Express корпорацияларининг акцияларини сотиб олишга эътибор қаратади.

Ўтган йил охирида Berkshire Hathaway’нинг Apple қимматли қоғозларига киритган сармояси 40 миллиард доллардан, Goldman Sachs’да — 3,13 миллиард доллардан, American Express’да — 14,45 миллиард доллардан ошган.

Forbes журналининг талқинига кўра, Уоррен Баффет 2008 йилда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига бошчилик қилган. Ушбу нашр ҳозирда тадбиркорнинг аҳволини 82,9 миллиард долларга баҳолаган.