ҲИНДИСТОНДА ҚЎЛБОЛА АЛКОГОЛДАН ЗАҲАРЛАНГАНЛАР СОНИ 107 ТАГА ЕТДИ

ҲИНДИСТОНДА ҚЎЛБОЛА АЛКОГОЛДАН ЗАҲАРЛАНГАНЛАР СОНИ 107 ТАГА ЕТДИ

Fevral 25, 2019 0 By admin
170

Касалхонада ўнлаб жабрланганлар қолмоқда, дея хабар беради «Эхо Москви».

Барча заҳарланганлар — чой плантациясининг ходимлари.

Ҳодиса Ассам вилоятида содир бўлган. Хабар қилинишича, иш ҳақи олгач, ишчилар ликёр ичишга қарор қилган. Унинг таркибида эса метанол бўлган.

Бир неча гумондорлар ҳибсга олинган. Ассамда оммавий заҳарланиш мамлакатнинг шимолий штатларида алкоголдан заҳарланиш оқибатида юздан ортиқ одам ўлганидан икки ҳафта ўтиб юз берган.