МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛОВИГА БАFИШЛАНДИ

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛОВИГА БАFИШЛАНДИ

Fevral 25, 2019 0 By admin
53

Яқинда вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш ва тушунтириб бориш масалаларига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, вилоятда фаолият кўрсатаётган электрон ва босма ОАВлари ходимлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар «Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайлови  тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, сайлов принциплари тўғрисида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, сайловга тайёргарлик ва уни  юқори савияда ёритишни  ташкил этиш  борасида йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.

Ўқув-семинар давомида иштирокчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва малакасини оширишга алоҳида  аҳамият қаратилди.

Янги таҳрирдаги қонунга кўра фуқаролар йиғини раиси уч йил муддатга сайланиши, яширин овоз бериш, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш  ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссиясининг ваколатлари, фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши лозимлиги каби янги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган.

Тадбир давомида  иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассис-экспертлар томонидан жавоблар олишди.Шоҳрух МАЖИДОВ