ТУРИЗМ МАСАЛАСИГА БАFИШЛАНДИ

ТУРИЗМ МАСАЛАСИГА БАFИШЛАНДИ

Fevral 8, 2019 0 By admin
154

Туризм қисқа вақт ичида энг тез ривожланаётган ва сердаромад соҳага айланиб улгурди. Шу боис кўплаб мамлакатлар ушбу соҳани янада тараққий эттириш, тегишли инфраструктурани дунё талаблари даражасига кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Буюк Ипак йўлининг марказларидан бирида жойлашган ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатидан дунёда етакчи ўринларда турадиган, энг эътиборлиси, халқаро сайёҳлик ташкилотлари томонидан «Очиқ осмон остидаги музей» дея эътироф этилган Ўзбекистонда ҳам бу тармоқни ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти.

Бугунги кунда мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган ўқув- семинари вилоятимизда туризмни янада ривожлантириш, бу борада ечимини кутаётган масалалар муҳокамасига бағишланди.

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда виза режимининг либераллаштирилиши, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибининг соддалаштирилиши, туризм тармоғини ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар берилиши миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилиш имконини берганлиги хусусида тўхталиб ўтишди. Йиғилишда туризмни хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

З.КЕЛДИЁРОВ,

ВДСБ ходими