Британия ҳукумати қиролича Елизавета II ни эвакуация қилишга тайёрланади

Британия ҳукумати қиролича Елизавета II ни эвакуация қилишга тайёрланади

Fevral 5, 2019 0 By admin
43

Британия ҳукумати қиролича Елизавета II ни эвакуация қилиш режасини тайёрламоқда, дея хабар беради «Эхо Москви».

Эвакуация ишлари Brexit, яъни мамлакат ЕИ таркибидан келишувсиз чиқишига тўғри келиб қолса юз бериши эҳтимоли мавжуд намойишлар вақтида амалга оширилади.

Эвакуация режаси ҳукумат томонидан совуқ уруш вақтида ишлаб чиқилган, аммо энди у фуқаролик намойишлари учун янгиланди.

Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан 29 март куни Гринвич бўйича соат 23:00 да чиқади.

Агар ўша вақтга келиб Парламент чиқиш тўғрисида бир қарорга келмаса ва бу Евроиттифоқ билан келишилмаса, Ноу Дил Брекзит юзага келади.

Бунинг оқибатида келишувсиз чиқиш соғлиқни сақлаш, чегара назорати, солиқ ва божхона тизимини назоратсиз қолдиради.

Парламентнинг аксарият депутатлари Евроиттифоқдан келишувсиз чиқишга қарши, аммо Brexit’га тайёргарлик кўраётган ҳатто ўн минг нафар давлат хизматчиси ҳам 29 мартгача бунга улгурмаслиги мумкин.