САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Yanvar 31, 2019 0 By admin
52

– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққандай тартибда ҳисобланади?

Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объектидир.

Сув ресурсларининг ер усти манбаларига қуйидагилар киради: дарёлар, кўллар, сув омборлари, турли хил каналлар ва ҳовузлар, ер устидаги бошқа сув ҳавзалари ҳамда сув манбалари.

Сув ресурсларининг ер ости манбаларига артезиан қудуқлари ва скважиналар, вертикал ва горизонтал дренаж тармоқлари ҳамда бошқа иншоотлар ёрдамида чиқазиб олинадиган сувлар киради.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар. Ҳақиқатдаги ҳисоботда йиллик ҳисобот билан тақдим этилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам ишҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида;

солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам ишҳақининг икки юз бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида тўлайди.

Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар (намунали уй-жой, ўқиш учун,…) бекор бўладими ёки ўз кучида қоладими?

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари солиқ солинмайдиган даромадлари таркибига киритилган:

ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахс­лар, шунингдек, уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;

Демак имтиёзлар сақлаб қолинган.

2019 йилдан бошлаб брокерлик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ягона солиқ тўлайдими?

Юридик шахс сифатида божхона брокерлик фаолияти билан шуғулланувчи ягона солиқ тўловчилар 5 фоиз миқдорига ягона солиқ тўлайди.

Қимматли қоғозлар бозори ҳамда товар ҳом ашё биржасида брокерлик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар 13 фоиз миқдорида

Бошқа брокерлик идоралари 25 фоиз миқдорида ялпи тушумдан  ягона солиқ тўлови тўлайди.

Корхона 2018 йилда 1 млрд. сўмдан ортиқ оборот қилган ва қўшилган қиймат солиғига ўтиш юзасидан хабарнома олган, лекин ушбу корхона 2019 йилда 1 млрд.сўмдан кам оборот қилса, кейинчалик солиқларни қайси тартибда тўлайди?

Ушбу корхона 2019 йил давомида умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаши лозим бўлади ва агарда 2019 йилда корхона 1 млрд.сўмдан кам оборот қилса унинг солиқ солиш режими 2020 йилда қайта кўриб чиқилади.

Корхона бир нечта фаолият турлари билан шуғулланса ва ҳар бир фаолият тури бўйича ялпи тушуми 1 млрд.сўмдан кам миқдорни ташкил қилса, шахсий кабинетга хабарнома келадими?

Корхонанинг йиллик айланмаси барча фаолият турлари бўйича умумий аниқланади. Агарда корхонанинг умумий йиллик айланмаси белгиланган миқдорга етса яъни, 1 млрд.сўмдан ошганда, корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим бўлади, бунда корхонанинг шахсий кабинетига хабарнома келганлиги ёки келмаганлиги аҳамиятга эга эмас.

Ягона солиқ тўловидан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобланиши кандай бўлади?

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўлловчи корхоналар Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари бўйича ўтилган пайтдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунинг учун Сиз 2019 йил 1 январь ҳолатига материаллар, тайёр маҳсулотлар ва товарлар қолдиғини инвентаризациядан ўтказган ҳолда қўшилган қиймат солиғи билан сотиб олинган материаллар, тайёр маҳсулот таркибидаги материаллар ва товар моддий бойликлар қолдиғини ва улар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаб, солиққа тортиладиган оборотлар бўйича бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғини аниқлашда ҳисобга олишингиз (чегириб ташлашингиз) мумкин бўлади.

Бунда ушбу товар-моддий захиралар қолдиқлари бўйича ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлиши шарт. Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига мос равишда материаллар, тайёр маҳсулотлар ва товарларнинг қолдиғи бўйича таннархи камаяди.

ҚҚС СОДДАЛАШ- ТИРИЛГАН ТАРТИБ

Ялпи тушуми 3 миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар ҚҚСни соддалаштирилган тартибига ўтиши мумкин.

Бунинг учун ёзма хабарномани тақдим этишлари керак:

* ялпи тушуми 2018 йил якунлари бўйича 1 миллиард сўмдан ошганда – 2019 йил 1 февралга қадар;

* ялпи тушуми йил давомида 1 миллиард сўмга етганда кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан.

ҚҚС УМУМБЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ

Қўшилган қиймат солиғи нималардан тўланади?

Товарни сотаётганингизда ёки хизмат кўрсатаётганингизда, иш бажараётганингизда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб тўлашингиз керак бўлади.

Қўшилган қиймат солиғи сотаётган товарингизнинг қийматига киритилган бўлиши керак, яъни харидордан ундириб олишингиз лозим.

Агар сотилаётган товарлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган бўлса, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди ва товар нархига киритилмайди.

Ҳисобга олинадиган ҚҚС

Товарлар қўшилган қиймат солиғи билан сотиб олинганда ушбу қўшилган қиймат солиғи суммасини сотиб олувчи ҳисобга олиши мумкин.

Яъни, кейинчалик ушбу товарлар ҚҚС билан сотилса, аввал сотиб берувчига тўланган ҚҚС суммаси ҳисобланган суммасидан камайтиради ва фарқи бюджетга тўланади.

ҚҚСни ҳисобга олиш учун қуйидаги талаблар бажарилиши зарур:

* Сотиб олинган товарлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмаган оборотлар учун ишлатилиши шарт;

* Мол етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлиши лозим;

* Товарлар импорт қилинганда ҚҚС бюджетга тўланган бўлиши керак.

Саволларга ВДСБ шўъба бошлиғи Н. ХУШАТОВ жавоб берди.