ҲАР КЎНГИЛДА ОБОДЛИК

ҲАР КЎНГИЛДА ОБОДЛИК

Yanvar 31, 2019 0 By admin
116

Мамлакатимизда ўтган шанба куни бўлиб ўтган умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўзининг эзгулик ва миллий қадриятларимиз, инсонпарварлик ғоялари акс этганлиги билан аҳамиятлидир. Жорий йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, маҳаллий ҳокимлик органлари ҳамкорлигидаги умумхалқ хайрия ҳашари вилоятимиз бўйлаб уюшқоқлик билан  юксак савияда ўтказилди.

Экологик ҳашар воҳамизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида ҳар қачонгидан ҳам кўтаринкилик билан ташкил этилди. Унда иштирок этган 815843 нафар ҳашарчининг 523095 нафари ёшлардан иборат бўлди. Ҳашар давомида ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган  фуқаролар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш каби қатор ишлар амалга оширилди. Шу куни қишлоқлар, маҳаллалар, аҳоли пунктлари, гузар ва хиёбонлар, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, мўътабар масканлар, зиёратгоҳлар, ариқ ва каналлар соҳили, кўчалар, йўлаклар, болалар майдончаларининг озода, саришта ҳолатга келтирилиши халқимизнинг эзгу қадриятлар, ободликка не чоғли иштиёқманд эканидан далолат беради.

Ҳашарда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, тадбирларда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилди.

Экологик ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича 261 та оилаларнинг 10440 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. Жами 27,144 млн сўм маблағ сарфланиб, шундан 9,0 млн сўм маблағ «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди ҳисобидан сарфланди. 198 та эҳтиёжманд оилаларга, шундан 277 нафар ногиронлиги бўлган ва ёлғиз қарияларнинг, 91 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур хайрия тадбирларига 40,220  млн. сўмга яқин, шундан 18.1 млн. сўмга яқин маблағ «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди ҳисобидан сарфланди.

Шунингдек, экологик ҳашар кунлари маҳаллаларда 23 дан зиёд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, шундан, Косон, Муборак Қарши, Яккабоғ Шаҳрисабз туманларида 19 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Касби туманида 1 та ишлаб чиқариш цехи ва бошқа бир қатор аҳоли манфаати учун хизмат қиладиган масканлар фойдаланишга топширилди.

Ҳашарчилар томонидан 500 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди, 1369 тонна маиший чиқиндилар чиқариб ташланди, 18 км. ариқ ва лотоклар тозаланди, 35 та қабристонлар, 6 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Соғлиқни сақлаш соҳаси тизими ходимлари  томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман кенгашларидан 41779 нафардан зиёд ходимлар ва етакчилар ҳашарда қатнашди.

Шунингдек, Шаҳрисабз  шаҳридаги «Дўстлик», Fузор туманидаги Амир Темур маҳаллалари ҳудудида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

Косон, Яккабоғ, Fузор туманларида яшовчи ногиронлиги бор бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Миржалол ЭШБОБОЕВ,

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини  мувофиқлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти кенгаши  АКТ жорий этиш ва ривожлантириш гуруҳи бош мутахассиси