ОСИЁ КУБОГИ: ФИНАЛЧИЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ

ОСИЁ КУБОГИ: ФИНАЛЧИЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ

Yanvar 31, 2019 0 By admin
148

Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган Осиё кубоги ўйинларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи ярим финалда кунчиқар юрт вакиллари Эрон термасини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Иккинчи ярим финалда эса мезбонлар Қатар термасига йирик 4:0 ҳисобида ютқазишди. Эътиборлиси, қатарлик футболчилар ўзига хос рекорд ўрнатишди. Улар ўтган олтита ўйинда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда рақиблар дарвозасига 16 та тўп киритишди.

Финал ўйини 1 февраль куни Япония-Қатар  терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Финалда ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.

Ш. МАЖИТОВ.