СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР

Yanvar 29, 2019 0 By admin
23

– 2018 йилда қолган қолдиқ товар моддий бойликлар 2019 йилда қандай ҳолатда сотилади. ҚҚС қўлланиладими?

Агар корхона 2018 йил якунлари бўйича 1 млрд. сўмдан ошиқ товар айланма бажарса, 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига (шу жумладан, қўшилган қиймат солиғига)  ўтказилади.Агар корхона умумий тартибда 20 фоиз миқдорида ҚҚС  тўловчи  бўлса, қолдиқ товар ва хом ашё учун тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш  (зачет)  қилиш ваколатига эга бўлади.

Агарда корхона 3 млрд. сўмдан кам айланма бажарган бўлса, белгиланган тартибда соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаш тизимига ўтиб  ҳисобга олиш (зачет) ваколатига эга  бўлмасдан белгиланган ставка бўйича сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат ҳажмидан ҚҚС тўловчи бўлади.

– Улгуржи ва чакана савдо дорихона ташкилотлари учун улгуржи нарх белгилашда товар базавий нархига нисбатан 15 фоиздан юқори қўйиш мумкин эмас. ҚҚС (20 фоиз) жорий этилиши билан нарх белгилашда қийинчилик келиб чиқиши мумкин. Шу ҳақда дорихоналар учун  маълумот берсангиз.

Демак, корхона агар 2018 йил якунлари бўйича 1 млрд. сўмдан ошиқ товар айланма бажарган бўлса, 2019 йилдан умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаш тизимига ўтказилади ҳамда белгиланган тартибдаги  умумбелгиланган солиқлар (фойда, ҚҚС, ер, мулк, сув ва бошқа солиқлар) тўловчиси бўлади. Шунингдек, дорихона  Солиқ кодексининг  208-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган оборотларга киритилганлигидан келиб чиқиб дорихона товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод қилинган.

– Мулк солиғи бино ва иншоотларга ҳисобланадиган мулк солиғи кадастр баҳосидан ҳисобланадими ёки баҳолаш билан ҳисоб-китоб қилинадими? Ягона солиқ тўловчи бўлганимиз учун кадастр томонидан бинолар баҳоси, деб кўрсатилган.

Корхонанинг мол- мулклари лицензияга эга бўлган баҳоловчи корхоналар томонидан  баҳоланади.

Кадастр идоралари томонидан берилган баҳолар маълумот сифатида  қабул қилиниши керак.

Мол-мулк солиғи кўчмас мулк бўйича – ўртача йиллик қолдиқ қийматидан 2 фоиз миқдорида  ҳисобланиши лозим бўлади.

Кўчар мулклардан мулк солиғи ҳисобланмайди.

Корхона 2 фаолият тури билан билан шуғулланади ҳамда соддалаштирилган ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳисобланади.

  1. Ишлаб чиқариш
  2. Улгуржи савдо

ҚҚС ставкаси 6 фоиз қўлланиладими ёки 7 фоиз ставкадами?

Амалдаги тартибларга асосан корхона  бир неча фаолият турини амалга оширса, ҳар бир фаолият учун алоҳида ҳисоб юритиши  ва ҳар бири учун белгиланган ставкаларда ҚҚС тўлаши лозим. Агарда корхона алоҳида ҳисоб юритмаса, барча фаолият турларидаги юқори ставка бўйича ҚҚС тўлаши лозим бўлади.

– Дивиденд таъсисчига мулк шаклида берилса, қандай солиқ тўланади? (мулк таъсисчининг шахсий мулки)

Амалдаги тартибларга асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (жумладан, дивиденд)  натура ҳолда тўланиши мумкин эмас. (қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини даромад солиғи ва ЯИТ тўлаган ҳолда тўлаш бундан мустасно).

Шундан келиб чиқиб мулкни сотиб, сотишдан тушган тушум ҳисобидан 2019 йил учун 5 фоизли ставкада солиқни ушлаб қолган ҳолда дивиденд тўлашингиз  мақсадга мувофиқ бўлади,

Микрофирма ва кичик корхоналар олдин энг кам иш ҳақининг 65 фоизи миқдорида ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини тўлар эди. Ҳозир 12 фоиз ягона ижтимоий тўловни қандай ҳисоблаймиз?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрь кунидаги ПҚ-4086-сонли қарори 34-иловасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги  асосий макроиқтисодий  кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори 7-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилган 2095-сонли   «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом  бекор қилинди.

Шундан келиб чиқиб ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақидан 12 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади.

– Асосий фаолият тури суюлтирилган газ сотиш бўлса, унда қандай ҚҚС ҳисобланади? Корхонанинг иккинчи фаолияти автохизмат, учинчи фаолияти пайнет,  тўртинчи фаолияти ижарага бериш бўлса, унда қандай солиқлар ҳисобланади?

Агар корхона 2018 йил якунлари бўйича 1 млрд. сўмдан ошиқ товар айланма бажарса, 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи)  ўтказилади. Агар корхона умумий тартибда 20 фоиз миқдорида ҚҚС  тўловчи  бўлса, унда асосий фаолияти, яъни, суюлтирилган газ сотиш бўйича маҳсулот тўлиқ  (ишлаб чиқарувчи корхонадан ҚҚС билан олиб ҚҚСни ҳисобга (зачетга) оласиз.  ҚҚС сиз қабул қилинган маҳсулот нархига устама қўйилиб, жами сотиш нархига ҳисобланган ҚҚСдан ҳисобга (зачетга) олинган суммани айириб бюджетга  (ўзингиз яратган қийматдан) ҚҚС тўлаб беради.

Корхонанинг бошқа фаолиятларидан олинган даромадлар ҳам худди шу тартибда ҚҚС тортилади.

Агарда корхона 3 млрд. сўмдан кам айланма бажарган бўлса, белгиланган тартибда соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаш тизимига ўтиб  ҳисобга олиш (зачет) ваколатига эга  бўлмасдан белгиланган ставка бўйича сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат ҳажмидан ҚҚС тўловчи бўлади.

– Корхона ижара шартномаси асосида мулк ва ердан фойдаланса.

-Мол мулк солиғи

-ер солиғи

-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи бўладими?

Амалдаги қонунчилик нормаларига асосан мулк ва ерни балансида сақловчи ва сув ресурс­ларидан фойдаланганлик учун солиқни сувдан шартномага асосан фойдаланувчи тўлайди. Демак, агарда корхона балансида ери, мулки бўлмаса ва сувдан сув етказиб берувчи билан тузилган шартномага асосан фойдаланмаса,  ушбу солиқларни тўловчи ҳисобланмайди. Балки ушбу ер, мулк ва сувдан фойдаланганлик учун балансда сақловчиларга ижара ҳақи тўловчи бўлади.

Демак, балансингизда ер, мулк бўлмаса, сувдан фойданмасангиз, ушбу солиқ турлари бўйича «0» ҳисобот беришингиз лозим бўлади .

– 2018 йилда корхона даромади 1 млрд. сўмдан юқори бўлган бўлса, 2019 йилда корхонанинг даромади 1 млрд. сўмга етмаса, қайси солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлайди?

Демак, 2018 йил якунлари бўйича 1 млрд. сўмдан ошиқ товар айланма бажарганлигингиз учун 2019 йилдан умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаш тизимига ўтасиз. 1 млрд. сўмлик тартиб ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилишини назарда тутадиган бўлсак, кейинги 3 йилдан кейин ягона солиқ тўлаш тартибига ўтишингиз мумкин.

– 20 фоизли ҚҚС тўловчи корхона улгуржи савдони амалга оширса, қайси ставкада ҳисоб-китоб қилинади. Корхонанинг асосий фаолияти қурилиш ишлари бўлса?

Амалдаги қонунчилик нормаларига асосан 20 фоиз ставкада солиқ тўловчи бўлган қурилиш корхонаси, улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланса, белгиланган тартибда улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиши талаб этилади ҳамда 20 фоизли ставкада ҚҚС ҳисоблаб бюджетга тўлаб бериши  лозим бўлади.

Шунингдек, корхона сотиб олинган товар хом ашё учун тўлаб берилган ҚҚСни ҳисобга олиш (зачет) ваколатига эга.

Саволларга ВДСБ бўлим бошлиғи

К. АРСЛОНОВ жавоб берди.