ШАҲРИСАБЗДА ИШ БОШЛАГАН КЛИНИКАГА 150 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ШАҲРИСАБЗДА ИШ БОШЛАГАН КЛИНИКАГА 150 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

Yanvar 14, 2019 0 By admin

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар – келажагимиз” жамғармасининг ташкил этилгани кўп ишбилармон ёшлар қатори шаҳрисабзлик Жонибек Норовга ҳам қўл келди.

Жонибек тиббиёт йўналишида олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлгандан сўнг, шахсий клиникаси бўлиши йўлида кўп ҳаракат қилди. Лойиҳалари тайёр бўлган уларни тегишли тартибда тақдим қилгач унга 150 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

 

– Ушбу жамғарманинг ташкил этилгани мен учун имкониятлар эшигини очди, – дейди “Jonni medic” оилавий корхонаси раҳбари Жонибек Норов. – Ажратилган маблағ эвазига хориждан стоматология йўналишидаги замонавий тиббий ускуналарини олиб келдик. Махсус кресло комплектлари, рентген аппарати, кварс лампа, автоклав ва бошқалар шулар сирасига киради. Клиникамиз фаолиятини бошлаб олдик. Халқимизга хизмат кўрсатяпмиз.

 

Лойиҳамизнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида нафақат аҳоли саломатлигига эътибор қаратилмоқда, балки 4 та янги иш ўрни яратилди.

Ўлмас Баротов​, ЎзА​​