2019 ЙИЛДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ҚАНДАЙ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШАДИ?

2019 ЙИЛДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ҚАНДАЙ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШАДИ?

Yanvar 4, 2019 0 By admin
245

Соддалаштирилган солиқ солиш тизими

Ягона солиқ тўлови

1.2019 йил 1 январдан бошлаб, 2018 йил якуни бўйича йиллик товар айланмаси (ялпи тушум) 1 млрд.сўмдан ошмаган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашлари мумкин.

2019 йилдан бошлаб ягона солиқ тўловининг базавий ставкаси 4 фоизни ташкил қилади ва солиқ солиш объектига эга бўлган барча ягона солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув солиғини тўлашга мажбурдирлар. Улар учун қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлаш имконияти сақлаб қолинади.

 

Солиқ тўловчилар Ягона солиқ ставкаси
2018 йил 2019 йил Фарқи
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги юридик шахслар, (қуйидагилар бундан мустасно) 5 % 4 % – 1 %
Концерт-томоша кўрсатишни ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар 30 % 5 % – 25 %
Умумий овқатланиш корхоналари:
аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп шаҳарларда 10 % 8 % – 2 %
бошқа аҳоли пунктларида 10 % 6 % – 4 %
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда 10 % 4 % – 6 %
таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган ум. овқатланиш корхоналари 8 % Белгиланган ставкани 75 фоизи – 2 %
– 3,5 %
– 5 %
Аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп шаҳарлардаги чакана савдо корхоналари 4 % 4 % Ўзгармаган
бошқа аҳоли пунктларидаги чакана савдо корхоналари 2 % 2 % Ўзгармаган
бориш қийин бўлган ва тоғли туманлардаги чакана савдо корхоналари 1 % 1 % Ўзгармаган
жойлашган жойидан қатъий назар алкоголли, тамаки маҳсулотлари, бензин, дизель ва суюлтирилган газни реализациясидан 4 % 4 % Ўзгармаган
Улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар (бундан улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари мустасно) 5 % 4 % – 1 %

 

Умумбелгиланган солиқ солиш тизими

Юридик шахслар фойда солиғи

  1. Фойда солиғида асосий ўзгаришлар солиқ ставкаларига ҳамда чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига тегишли бўлди.

2019 йилда фойда солиғи ставкаси кўпчилик юридик шахслар учун камайтирилади:

– тижорат банклар учун -22 фоиздан 20 фоизга;

– бошқа юридик шахслар учун (айримларидан ташқари) – 14 фоиздан 12 фоизга

Шу билан бирга, цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун солиқ ставкалар 14 фоиздан – 20 фоизга оширилди.

Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига ҳам ўзгартиришлар киритилди. (Солиқ кодексининг 142-146-147- моддаси).

Маҳсулот, ишлар ва хизматлар таннархини пасайтириш мақсадида 2019 йилданбинолар ва иморатлар учун амортизация меъёрлари -5 фоиздан 3 фоизга камайтирилади. Амортизация нормаларини пасайтирилиши харажатларнинг қисқаришига ва фойдани ўсишига олиб келади.

2019 йилдан дивиденд ва фоиз кўринишдаги даромадларга солиқ ставкаси 10 дан 5 фоизга туширилди. Бунда, тўлов манбаида солиқ солиш тартиби юридик ва жисмоний шахслар учун сақлаб қолинди.

Норезидентлар учун дивидендлар ва фоизларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Қўшилган қиймат солиғи

“Соддалаштирилган ҚҚС”

  1. 2019 йил 1 январдан бошлаб ялпи тушумиуч миллиард сўмдан ошмайдиган корхоналар учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Ушбу тартиб кичик бизнес субъектларини ҚҚС солиғини тўлашга ва мазкур солиқ бўйича ҳисоб китобларни соддалашган тартибда олиб бориш учун кўникма ҳосил қилиш учун киритилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу тартиб 2021 йилнинг 1 январига қадар жорий этилиб, ўтиш чораси ҳисобланади ва солиқ маъмуриятчилигини сифатини яхшилаш учун асосни шакллантириш имконини беради.

Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ихтиёрий бўлиб, корхоналар қўшилган қиймат солиғи тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтишлари мумкин бўлади.

Мазкур тартибнинг ўзига хос хусусиятлари пасайтирилган солиқ ставкаси, шунингдек олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олиш имконияти йўқлиги ҳисобланади.

Бунда, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар ўзларининг ҳисобварақ-фактураларида қўшилган қиймат солиғининг тегишли ставкасини алоҳида сатрда кўрсатишлари шарт, кейинчалик у сотиб олувчи қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаётган солиқ тўловчи учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш учун асос бўлади.

Ставкалар тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар етарли даражада қайишқоқ, яъни улар бўйича солиқларни тўлаш фойдали ва қулай.

Мисол учун, ишлаб чиқарувчилар учун 7 фоиз, савдо             6 фоиз, қурилиш 8 фоиз ва умумий овқатланиш ва меҳмонхоналар учун 10 фоиз, аудиторлик хизматлари, солиқ маслаҳати хизматлари, консалтинг хизматлари, брокерлик хизматлари ва бошқалар учун 15 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, реализация қиладиган юридик шахслар (ўзининг ишлаб чиқариш маҳсулотлари бундан мустасно) учун 4 фоиз этиббелгиланган.

ҚҚСни тўловчилар учун янги имтиёз

Солиқ кодексининг 208-моддаси янги имтиёз билан тўлдирилди, яъни 2019 йилдан ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилган.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг солиқ юкини кескин камайтириш мақсадида 2019 йилдан амал қилаётган 4 поғонали солиқ шкаласи ўрнига ягона 12 фоизли ставка қабул қилинди.

Шунингдек, солиқ солишдан тўлиқ озод қилинган жисмоний шахслар рўйхати қисқартирилибҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маъмурий органлар ходимларининг даромадини солиққа тортиш белгилаб қўйилди.

Тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолувчи солиқ агентлари учун ҳисобот даври энди ой қилиб белгиланди.

Пенсия жамғармасига суғурта бадали

  1. 2019 йилдан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ушлаб қолинадиган 8 фоизли суғурта бадаллари бекор қилинди.

Шу билан бирга, суғурта бадалларини ўзига хос тартибида, энг кам ойлик иш ҳақининг баробари миқдорида тўлаган айрим тоифадаги жисмоний шахслар, эндиликда ягона ижтимоий тўловни шундай миқдорларда тўлайдилар.

 

Ягона ижтимоий тўловнинг қуйидаги ставкалари белгиланди:

бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек устав фонд (капитал)идаги улушининг 50 фоизидан ортиғини давлат улуши ташкил этувчи юридик шахслар –  25 фоиз;

бошқа тўловчиларга – 12фоиз.

 

Солиқ назоратининг янги шакллари

  1. Солиқ кодексининг 68-моддасига киритилаётган ўзгаришларга асосан давлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва у билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари заруратга қараб, лекин йилига кўпи билан бир мартасолиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишниамалга оширишга ҳақли. Тафовутлар аниқланган тақдирда кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритилади.

7.Солиқ кодексига текширувнинг янги тури мавзули экспресс-ўрганишни назарда тутувчиянги 712-модда киритилди.

Мавзули экспресс-ўрганиш камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади.

8.Солиқкодексининг 71-моддаси “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи”га ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда модда “Хронометраж кўздан кечириш”деб номланади ва солиқ хизмати ходимлари томонидан нафақат нақд пул тушумлари ҳажмларини, балки ишлаб чиқариш ҳажмларини ва товар (иш, хизматлар) реализация қилиш ҳажмлари ҳам мониторинг қилинади (ўрганилади). Бунда хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Солиқ текширувларни янги турлари

  1. Солиқ кодексининг 86, 88, ва 89-моддаларига киритилаётган ўзгаришлар солиқ текширувлари, уларни ўтказиш асослари ва муддатларини назарда тутади. Эндиликда солиқ текширувлари икки турга бўлинади, булар:

ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар;

ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган бўлиб прокуратура ҳисобланади.

Текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:

солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш);

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки таваккалчиликни таҳлил этиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текшириш.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:

юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган ҳамда фаолият тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг текшириш;

тегишли рухсатномаларсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилинишини текшириш;

қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ёки реализация қилинишини текшириш;

тақиқланган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши фактларига барҳам бериш бўйича текширув;

ўз фаолиятини расман тўхтатиб турган давр мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни давом эттираётган жисмоний шахснинг фаолиятини текшириш.

Солиқ қонунчилигидаги бошқа ўзгартиришлар

  1. Солиқ кодексининг 120-моддасига ўзгартириш киритилиб солиқ қарздорлиги учун ҳисобланадиган пеня миқдори 0,033 фоиздан 0,045 фоизга оширилмоқда, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, 0,06фоиз қилиб белгиланди.
  2. Қонун билан Солиқ кодексига мобил алоқа хизматга акциз солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига акциз солиғи жорий этилмоқда.

Республика йўл фондининг тугатилиши муносабати билан Солиқ кодексидаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар номи автотранспорт йиғимлари деб ўзгартирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки,  Давлат солиқ бошқармаси томонидан Солиқ кодексига киритилган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчаларни солиқ тўловчиларга батафсил етказиш  учун оммавий ахборот воситалари ва Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида ёритиб борилади.

 

                                                       Қашқадарё вилояти

Давлат солиқ бошқармаси.