СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР БИЛАН АМАЛИЙ МУЛОҚОТ

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР БИЛАН АМАЛИЙ МУЛОҚОТ

Dekabr 28, 2018 0 By admin
67

Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳрида солиқ тўловчилар иштирокида амалий суҳбат ўтказилди.

Бошқармаси бошлиғи в.в.б Қ.Маматисаев  ўз сўзида юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бугунги кунда бу жараён айниқса солиқ тизимида изчиллик билан давом этаётганини таъкидлади.

Жорий йилнинг 29 июнь куни Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Ушбу ҳужжат билан қатор янгиликлар кучга кириши белгиланган.

Эндиги савол эса битта. Хўш, бу янгиликлардан аҳоли, тадбиркорлар хабардорми, уларда қандай тушунмовчилар бор. Унга жавоб бериш учун солиқ идорасининг ходими қанчалик кўникмага эга?

Барчамизга маълумки, солиқ солиш тартибига кўра, солиқ тўловчилар амалга ошираётган фаолият тури ва ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда умумбелгиланган ва соддалаштирилган режимда солиқ тўлайдилар.

Ушбу Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи корхоналар сони 922 тани ташкил этмоқда. 2018 йил йил якунига кўра, вилоятда уларнинг сони 1328 тага ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳам солиқ тўловчилар билан учрашув ташкил этилди.

Унда 2019 йилдан умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга утувчи номзодлар билан амалга оширилаётган ишлар, уларни хабардор қилиш ҳақида фикр юртилди.

Шунингдек, амалий суҳбат давомида солиқ тўловчиларга яқиндан кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Солиқ сервис” давлат унитар корхонасининг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирларда иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

 

    Фирдавсий Жабборов,

Қашқадарё вилояти Давлат

 солиқ бошқармаси Жамоатчилик

 билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот

 шўъбаси бошлиғи