ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАҲБАРИ ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАҲБАРИ ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Dekabr 17, 2018 0 By admin
273

Қарши шаҳар ҳокимлиги биноси мажлислар залида солиқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. Мусаев тадбиркорлар билан учрашди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бугунги кунда бу жараён, айниқса, солиқ тизимида изчиллик билан давом этаётганлиги, солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Барчамизга маълумки, солиқ солиш тартибига кўра, солиқ тўловчилар амалга ошираётган фаолият тури ва ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда умумбелгиланган ва соддалаштирилган режимда солиқ тўлайдилар. Қашқадарё вилоятида умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи корхоналар сони 418 тани, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 533 тани ташкил этади. Жумладан, соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаб келаётган хўжалик юритувчи субъектлардан 115 таси қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлаб келмоқда. Солиқ ислоҳотлари концепциясига асосан 2018 йил йил якунига кўра, вилоятда уларнинг сони 1328 тага ошиши кутилмоқда.

Йиғилишда солиқ ислоҳотларига бағишланган видеофильмлар намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди. Тадбиркорлик фаолиятини тўғри йўлга қўйилиши ҳамда вилоятимизда бюджет тушумларининг оширилишида бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта бўлиши, шубҳасиз.

З.КЕЛДИЁРОВ