Осиё бокс конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини эълон қилди: Ўзбекистон тўртта йўналишда ғолиб

Осиё бокс конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини эълон қилди: Ўзбекистон тўртта йўналишда ғолиб

Dekabr 13, 2018 0 By admin
191

Осиё бокс конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилганди. Унга кўра, бир неча ҳамюртимиз ўз йўналишида қитъада тенгсиз деб топилди.

Энг яхши боксчи номинациясида Исроил Мадримов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда, Осиёнинг энг яхши эркак боксчиси деб эълон қилинди. Бошқа бир ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров эса бу борада учинчи бўлди.

«Осиёда йилнинг энг яхши техник мутахассиси» йўналишида Дилшод Казаковга тенг келадиган рақиб топилмади, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.

Ҳакамимиз Александр Ҳамидов ҳам 2018 йилда «Осиёнинг энг яхши ҳаками» унвонини қўлга киритди.

Йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.