МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШ ОСОНЛАШДИ

МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШ ОСОНЛАШДИ

Dekabr 12, 2018 0 By admin
236

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Қарорга асосан деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

Кенгаш тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши белгилаб қўйилди.

Бекзод Эркаев,

Қарши тумани Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи ўринбосари