Яширин цехлар: ФАОЛИЯТГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Яширин цехлар: ФАОЛИЯТГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Dekabr 12, 2018 0 By admin
267

Мамлакатда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишга, фан ва инновацион фаолият жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лекин, беш қўл баробар бўлмагани каби орамизда берилган ушбу имкониятларни суиистеъмол қилаётган шахсларнинг борлиги айни ҳақиқат.

Шаҳрисабз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбирида «Ҳожимайдон» қишлоғида яшовчи фуқаро О.Б. ноқонуний пахта титиш цехи очиб, фаолият кўрсатаётганлиги аниқланган. «Уддабурон тадбиркор»дан товар ва моддий бойликлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, мазкур ҳудудда яшовчи моҳир уста А.Ф. ўз хонадонида метал буюмлардан қўлбола печка ва карнайлар ясаб сотаётганлиги аниқланди. Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган тадбиркордан қиймати 321 минг сўмлик  маҳсулотлар олиб қўйилди.

Албатта, ҳар бир фаолият қонуний тартиблар асосида ташкил этилиши лозим. Акс ҳолда, қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилаверади.

Ҳасан СОАТОВ,

Шаҳрисабз шаҳар Давлат

солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари