Сотиб олинган кўза 4 минг йиллик бўлиб чиқди

Сотиб олинган кўза 4 минг йиллик бўлиб чиқди

Dekabr 11, 2018 0 By admin
255

Буюк Британиялик Карл Мартин бир неча йилдан буён тиш чўткаси учун идиш сифатида ишлатиб келган кўзача 4 минг йиллик тарихий буюм бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Унинг айтишича, бу кўзани у эски-туски буюмлар бозорида 5 долларга сотиб олган.

У буюмининг қадимий эканини кимошди уйига ишга киргач тасодифан билиб қолган.
Мартиннинг айтишича, у кўзани сотувга қўйилган баъзи қадимий буюмларга ўхшатган ва мутахассисларга текширув учун берган.

Экспертлар кўзани текшириб, кўза 4 минг йиллик тарихга эга эканини аниқлашган.