Жаҳон иқтисодиёти коррупция сабаб бир йилда 2,6 триллион доллар йўқотади

Жаҳон иқтисодиёти коррупция сабаб бир йилда 2,6 триллион доллар йўқотади

Dekabr 11, 2018 0 By admin
124

Жаҳон иқтисодиёти коррупция сабаб бир йилда 2,6 триллион доллар йўқотади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан йўллаган мурожаатида эълон қилди.

Бу маблағ глобал ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил қилади.

«Коррупция ҳар бир мамлакатда мавжуд – бой ва камбағалда ҳам, шимол ва жанубда ҳам. Коррупция одамларни мактаблар, касалхоналардан маҳрум қилади, инвесторларни қўрқитади ва табиий ресурсларни суистеъмол қилишга олиб келади. У ҳуқуқ устунлигини йўқотади ва бошқа жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлади», – дейди Гуттериш.