«Forbes»нинг бош директори ўзбекистонликми?

«Forbes»нинг бош директори ўзбекистонликми?

Dekabr 11, 2018 0 By admin
89

Ўзбекистонда туғилган Элмар Муртазаев дунёнинг нуфузли иқтисодий нашрларидан бири «Forbes Россия» журналига бош директор этиб тайинланди, дея хабар берди «Avdet.org» нашри.

Бунгача у ушбу журнал бош муҳаррири бўлиб ишлаган эди.

Элмар Муртазаев 1972 йилда Ўзбекистонда таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган.

Элмар Муртазаев «Сегодня», «Известия», «Русский телеграф» газеталари,«Dow Jones» агентлиги, «Компания» журнали, шунингдек, бир қатор марказий сайтларда муҳаррирлик, мухбирлик ва колумнистлик қилган.