Францияда 2019 йилда ёқилғининг нархи ошмайдиган бўлди

Францияда 2019 йилда ёқилғининг нархи ошмайдиган бўлди

Dekabr 10, 2018 0 By admin
98

Мамлакат ҳукумати шундай қарорга келди. Бу ҳақда BFMTV телеканали Елисей саройи маълумотларига асосланиб хабар беради.

«Сешанба куни Елисей саройида ёқилғи учун солиқларни оширишни ярим йилга тўхтатилиши эълон қилинган эди. Бу муддат келаси 2019 йил давомида амал қилинадиган бўлди «, – дейилади телеканал сайтида. Франция бош вазири Эдуар Филипп «сариқ жилетлар» норозилигига жавобан, мамлакат ҳукумати яна олти ойгача бензин ва дизель ёқилғисига нисбатан солиқлар оширилмаслигини маълум қилди.