“ОЗОДЛИК ОРОЛИ”ДА МОБИЛЬ ИНТЕРНЕТ ИШГА ТУШДИ

“ОЗОДЛИК ОРОЛИ”ДА МОБИЛЬ ИНТЕРНЕТ ИШГА ТУШДИ

Dekabr 10, 2018 0 By admin
118

Бироқ, кубаликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Янги хизмат учун ҳақ тўлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмаслигини тушуниб етишди.

Куба республикаси технологилар сари пешвоз чиқди. Қарийиб 15 йилдан бери бутун дунё аҳли фойдаланиб келаётган мобиль интернет алоқаси йўлга қўйилди. Интернет-кафе фаолиятига ҳукумат 5 йил аввал, уй интернет тармоғи учун  бир йил рухсат берган эди. Эндиликда ҳукумат вакиллари тармоққа мобиль телефонларидан ҳам кириш мумкинлигини айтишмоқда.

Илгари мобиль телефондан интернетга кириш учун Wi-Fi керак бўларди. Бунинг учун уйдан чиқиб, яқин орадаги Wi-Fi ҳудуддни топиш зарур бўларди. Маҳаллий аҳолининг фикрича,  янги тартиб жуда қулайлик яратади.  Аммо мобиль телефондан интернетга кириш учун яхшигина ҳақ тўлаш керак. 600 мегабайт учун 7 доллар маблағ кетади. Бу эса фақат электрон почтадан хабар олиш ёки мессенджерларда хат ёзишга етади, холос.

Видеоалоқалар ёки видео кўриш учун қимматроқ, 30 долларлик пакет керак бўлади. Бу рақамлар кубаликлар учун эртакдаги пуллар бўлиб кўринади. Чунки ҳар тўртинчи кубалик ойига 50 доллар, ҳар учинчиси эса  100 долларгача маош олади.