Ўзбекистонда Судьялар олий мактаби ташкил этилади

Ўзбекистонда Судьялар олий мактаби ташкил этилади

Dekabr 10, 2018 0 By admin
77

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактаби ташкил этилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдаги нутқида бу ҳақда маълум қилган.
“Айни пайтда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьяликка номзодларни танлаш, шахсий ва касбий сифатларини ўрганишнинг чинакам демократик ва ошкора тизимини жорий этиш лозим. Хусусан, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартибини қонун билан мустаҳкамлаб қўйишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
Муносиб топилган номзодларни камида бир йил ўқитиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш зарур. Бунинг учун Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактабини ташкил этишни таклиф қиламан”, деди давлат раҳбари.