Қорбўрон ўйнаш учун тақиқ

Dekabr 10, 2018 0 By admin
192

Тўққиз ёшли америкалик Дейн Бест синфдошлари номидан шаҳар маъмурияти йиғилишида сўзга чиқиб, қорбўрон ўйнаш учун қўйилган тақиқни бекор қилишга эришди.

Американинг Северанс шаҳрида қарийиб 100 йилдан буён қор ўйинлари тақиқланган эди. Тўғрироғи, бу беклов фақат қоғоздагина қолиб келар эди.

Бундай қарор қабул қилинишига қорбўрон ўйнаш учун юмалоқланган қор бўлакларининг тошга тенглаштирилиши бўлган. Шу боис, қор парчаларини кимгадир отиш тақиқланган нарсалар рўйхатига киритилган эди. Албатта, бу аллақачонлар унутилиб кетган бўлсада, ўқувчилар ғайриоддий ушбу қонунни мутлақо бекор қилинишига эришдилар.