ИСРОИЛДА СОТУВЧИСИЗ СУПЕРМАРКЕТЛАР ПАЙДО БЎЛАДИ

ИСРОИЛДА СОТУВЧИСИЗ СУПЕРМАРКЕТЛАР ПАЙДО БЎЛАДИ

Dekabr 6, 2018 0 By admin
15

Исроилнинг йирик Shufersal супермаркетлар тизими яқин 3 йил ичида ўз дўконларини тўлиқ автоматлаштиришни, яъни Trigo стартапи томонидан ишлаб чиқилган тасвирни танийдиган технологиялар билан жиҳозлашни режалаштирган.

Trigoни Google, Amazon ва Appleнинг собиқ ходимлари ишлаб чиқишган. Компаниянинг Тель-Авивда ақлли дўкони ишлаб турибди. Trigo дўконида тасвирни таниб қоладиган камералар тизими мунтазам ёқилган ҳолатда бўлади. Харидор растадан оладиган барча маҳсулотлар тизимда қайд этиб борилади ва виртуал саватга тушади. Барча харидни қилиб бўлганингиздан сўнг, бемалол дўконни тарк этишингиз мумкин. Дастур харидингиз учун пулни ҳисобингиздан ўзи ечиб олаверади.

Айни пайтда тизим 99,5 фоиз аниқликда ишлаяпти. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра,  хатолик бўлганида, мижоз пулларини қайтариб олишга ҳақли.