МУЛКИЙ ДАРОМАДГА НИМАЛАР КИРАДИ?

МУЛКИЙ ДАРОМАДГА НИМАЛАР КИРАДИ?

Dekabr 6, 2018 0 By admin
20

Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига қуйидагилар киради:

1) фоизлар;

2) дивидендлар;

3) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

4) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса, кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади;

5) саноат мулки объектларига, селекция ютуғига берилган патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади;

6) роялти;

8) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси.