ХОРИЖДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА БИРИНЧИ ИНСТИТУТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ХОРИЖДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА БИРИНЧИ ИНСТИТУТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Dekabr 6, 2018 0 By admin
15

2019 йилда Минск шаҳрида амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбек-Белорусь қўшма институти очилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Белорусь давлатига ишчи ташрифи давомида бу борада шартнома имзоланди.

Амалий мутахассисликлар институти Белорусь миллий техника университети базасида ташкил этилиб, унда асосан иқтисодиётнинг реал секторларида талаб юқори бўлган малакали ишчи мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилади.

Қўшма институтга келгуси ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, унда икки давлат фуқаролари ўқишлари мумкин. Институтда ўқув жараёнлари халқаро стандартлар асосида икки давлат ўқув режаларига таянган ҳолда олиб борилади.

Шунингдек, янги институт базасида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган қўшма марказ ташкил этилади.