ТАРЖИМОННИНГ ИШТИРОКИ

ТАРЖИМОННИНГ ИШТИРОКИ

Dekabr 6, 2018 0 By admin
17

Зарур ҳолларда солиқ текширувида иштирок этиш учун таржимон жалб этилиши мумкин. Ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган, таржима қилиш учун зарур даражада тил биладиган ёхуд кар ёки соқов жисмоний шахснинг имо-ишораларини тушунадиган шахс таржимондир.

Таржимон уни таржимонликка тайинлаган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва ўзига топширилган таржимани аниқ бажариши шарт.

Таржимонни жалб этиш давлат солиқ хизмати органи ва таржимон ўртасида шартнома тузиш асосида амалга оширилади.