УЧУВЧИ ШТУРВАЛ ОЛДИДА УХЛАБ ҚОЛДИ

УЧУВЧИ ШТУРВАЛ ОЛДИДА УХЛАБ ҚОЛДИ

Dekabr 6, 2018 0 By admin
15

Австралияда учувчи штурвал ёнида ухлаб қолди ва аэропортдан ўтиб кетди.

Vortex Air юк ташувчи  самолёти Девонпортдан Тасманиянинг қўшни Кинг оролига  чартер парвозни  амалга ошириши керак эди. Икки моторли Piper PA-31 Navajo VH-TWU 1975 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, у бир пайтнинг ўзида тўққиз йўловчини ташиши мумкин. Бир суткада у еттита рейсни амалга оширади. Аммо шу куни унинг бортида фақат учувчининг ўзи бўлган.

Учувчи ухлаб қолганидан сўнг, самолёт автопилот тизимида ортиқча 46 километр йўл босган.  Уйқудан уйғонган учувчи аэропортга эсон-омон самолётни қўндирди.

Австралиянинг транспорт хавфсизлиги  полиция бюроси воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.