СОЛИҚЛАРНИ ВАҚТИДА ТЎЛАМАСЛИК…

СОЛИҚЛАРНИ ВАҚТИДА ТЎЛАМАСЛИК…

Dekabr 6, 2018 0 By admin
12

Солиқ кодексининг 120-моддаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш масалаларига бағишланган. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш – тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади. Бунда бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммага тенг бўлган қарз суммасига пеня ҳисобланмайди. Пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Пеня ундирилиши солиқ тўловчини солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.

Юридик шахс – тадбиркорлик субъекти ихтиёрий тугатилган тақдирда, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пенялар ҳисоблаш тўхтатилади. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта бошланган тақдирда, пеня белгиланган тартибда қўшиб ҳисобланади ҳамда ҳисоблашлар тўхтатиб турилган бутун давр учун ундирилади.