СОЛИҚЧИЛАР ЎРТАСИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

СОЛИҚЧИЛАР ЎРТАСИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Dekabr 3, 2018 0 By admin
28

Қарши шаҳрида “Геолог” мини стадионида солиқчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақани вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Қудратали Маматисаев кириш сўзи билан очиб берди. Қизғин баҳсларга бой ўтган футбол мусобақасида вилоят давлат солиқ бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб кубок соҳибига айланди. Қамаши тумани ДСИ жамоасига фахрли 2-ўрин, Косон тумани ДСИ жамоаси 3-ўрин насиб этди.  Мусобақа сўнгида иштирокчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг яхши тартибли жамоа” номинациялари бўйича эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.

ШОҲРУХ