Дунёдаги энг баланд бўйли қиз

Дунёдаги энг баланд бўйли қиз

Noyabr 29, 2018 0 By admin
113

Хитойда дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир қиз аниқланди, 11 ёшли қизнинг бўйи 208 сантиметрни ташкил қилади. Рекордчи қизнинг исми Чжан Цзиюй бўлиб, у Цзинань шаҳрида яшайди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».

Чжан профессионал баскетболчи бўлишни орзу қилади. У аввал мамлакат терма жамоасида ўйнаган ва айни пайтда маҳаллий жамоа мураббийи бўлган онаси туфайли спортга қизиққан.

Чжаннинг ота-онаси ҳам баланд бўйли бўлиб, уларнинг бўйи 180 сантиметрни ташкил қилади. Хитойда Чжанга тенгдош қизларнинг бўйи ўртача 137 сантиметрни ташкил қилади.

Айни пайтда Гиннеснинг рекордлар китобида энг баланд бўйли ўсмир қиз сифатида бўйининг баландлиги 188 сантиметрга тенг бўлган британиялик 12 ёшли Софи Холлинс қайд этилган.