ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Noyabr 15, 2018 0 By admin
53

Вилоят ёшлар марказида вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Қарши шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди. Унда шаҳарда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, ҳисобчилар, соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар мамлакатимизда солиқ соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорлик ривожи учун аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, семинар давомида тадбиркорларга амалда бўлган солиқ тартиби, солиқ тўловчиларни умумбелгиланган солиқ тўлаш тартибига ўтказиш, камерал назоратнинг ҳуқуқий асослари ва унинг солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги аҳамияти, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш, уни бюджетга тўлаш  каби масалалар юзасидан маълумотлар берилди.

Семинар якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Ф. ҚОСИМОВА