“КАМАЛАК” ЮЛДУЗЛАРИ

Dekabr 12, 2017 0 By admin
90

Қарши шаҳрида ёш истеъдодларни кашф этиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданият ва санъатга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга мақсадида ўтказиб келинаётган «Камалак юлдузлари – 2017» болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фестивалнинг шаҳар ва туманлар босқичида иштирок этган 4 мингдан зиёд истеъдодли ўғил-қизлар вилоят босқичида ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этишди.

«Камалак» юлдузлари” танловининг вилоят босқичида вокал, классика, миллий чолғулар, рақс, тасвирий ва амалий санъат, назм, наср ва адабиёт бўйича 280 нафар якка ижрочи ва 18 жамоа аъзолари ўз иқтидорларини намойиш этишди. Фестивалда иштирокчиларнинг ижодий ишларидан иборат кўргазма ҳам намойиш этилди. Ёш мусиқачилар иштирокидаги галаконцерт барчага хушкайфият улашди.